Таниқли хонанда Севара Назархон 23 декабрь куни 40 ёшга тўлди. Шу муносабат билан, кўплаб санъаткорлар қатори, машҳур сўз устаси Обид Асомов ҳам хонандага Instagram орқали табрик йўллади.

Foto: Instagram / @asomov_obid

Фото: Instagram / @asomov_obid

«Севара, синглим, роса совуқ кунда туғилган экансан, лекин, қизиғи, жуда қайноқ қалбли инсонсан. Ҳар бир айтган қўшиғинг юрагимизнинг энг чуқур жойигача етиб боради», — деб ёзди Обид Асомов ўз табригида.

«Ер юзи бўйича мухлисларинг бор, мен ҳам шулар қаторида. Лекин, билиб қўй: мухлисларинг сардори менман!», — дея ҳазил қилди таниқли сўз устаси.

«Оиланг бахтига, фарзандларинг ҳамда биз, мухлисларинг бахтига соғ бўлишга мажбурсан! Туғилган кунинг муборак бўлсин!», — дея қўшимча қилди Обид Асомов ўз табригида.

Маълумот учун, Севара Назархон ўз таваллуд кунини Тошкентда, яқинлари ва дўстлари даврасида қаршилади. У ўз туғилган кунидан лавҳаларни Instagram’даги саҳифасида эълон қилган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.