2017 йил 11 январидан Норвегияда FM диапазонида ишловчи радиостанциялар узаткичлари ўчирилади. Тегишли қарор Норвегия ҳукумати томонидан қабул қилинди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Шу тариқа, Норвегия жаҳоннинг FM-радиостанциялардан воз кечган биринчи давлати бўлиши мумкин. Эндиликда мамлакат радиолари рақамли стандарт асосида ишлайди.
FM-частоталар секин-аста ўчириб борилади. Дастлаб бу иш Нордланд минтақасида, сўнг мамлакат жанубида амалга оширилади. Айрим маҳаллий радиостанциялар FM-частоталардан 2020 йилга қадар фойдаланиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)