Қизиқчи Зокир Очилдиевнинг отаси вафот этди.
«Дадам Жўрақул Очилдиев 1947 йил туғилгандилар. Вафотларидан бир ярим соат олдин ҳам набиралари билан ўйин-кулгу қилиб ўтирган эканлар. 14 декабрь куни жонлари узилди», — деб айтиб ўтган Зокир Очилдиев журналист Феруз Муҳаммад билан суҳбатда.Жўрақул Очилдиев Самарқанд вилояти, Ургут туманида жойлашган Дўнг қишлоғидаги қабристонга дафн этилган. Марҳум учун 22 декабрь куни эҳсон дастурхони ёзилади.