Хитойнинг Alibaba Group интернет-гигантининг мобил бўлинмаси — Alibaba Mobile Business Group (UCWeb бренди) Россияда мобил янгиликлар агрегаторини яратиш ишини 2017 йилга қолдирди. Бунинг сабаблари орасида мамлакатда қабул қилинган янги қонун ҳам кўрсатилмоқда, деб маълумот беради «Ведомости».
Бу борада баёнот берган UCWeb’нинг бизнесни ривожлантириш бўйича Россиядаги раҳбари Алекс Ци илгарироқ компания агрегаторни 2015 йил охиригача ишга туширишни режалаштирганини эслатиб ўтди.
Ҳозир компаниянинг UC Browser браузерида қурилма агрегатор бор, лекин у ҳамкорларнинг ресурслари асосида ишлайди. UCWeb Россияда янгиликларни кўриш учун алоҳида мобил дастурни ишга туширишни режалаштирмоқда. Лекин компания бу ишни мустақил равишда фақат 2017 йилда амалга ошира олиши маълум бўлди.
«Ҳозир Россияда UC Browser’ни Россия фойдаланувчилари эҳтиёжларига мослаш устида ишлаётган жамоа бор», — таъкидлади Ци.
Унинг айтишича, айни пайтда Россияда мобил браузердан фойдаланувчилар сони 10 миллион кишига етди.
Изоҳ (0)