Берлинда содир этилган терактда жароҳат олган 18 кишининг аҳволи жуда оғир деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Эндиликда кеча кечқурун рўй берган даҳшатли воқеа террорчилик акти эканлигидан ҳеч қандай шубҳамиз йўқ», — қўшимча қилди у.
Охирги маълумотларга қараганда, Германия пойтахтидаги теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)