Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия А сериясининг 16-тур беллашувлари «Рома» — «Милан» ўйини билан ўз якунига етди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бир-бири билан жиддий рақобат олиб бораётган жамоаларнинг ўзаро ўйинида Мбае Ньянг мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Бу эса иккинчи бўлимда «Милан» учун қимматга тушиб, бельгиялик Раджа Найнгголаннинг голи римликлар ғалабаси учун кифоя қилди.

Италиянинг сўнгги 5 йилликдаги гегемон жамоаси «Ювентус» Турин дербисида иштирок этиб, «Торино» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Мавсумнинг А сериядаги энг қиммат трансферига айланган Гонсало Игуаиннинг дубли «кекса сеньора»га ғалаба келтирди.

Мазкур турда, шунингдек, «Наполи» ва «Интер» клублари ҳам ғалаба нашидасини сурди.

Чемпионлар Лигасида юришини давом эттираётган «Ювентус» ва «Наполи»нинг бўлажак рақиблари билан шу ҳаволада, Европа Лигасидаги «Интер» ҳамда «Фиорентина»нинг рақиблари билан эса шу линкда танишиш мумкин.

Италия А серияси 16-тур беллашувлари 10 декабрь, шанба

«Кротоне» — «Пескара» 2:1

Голлар: Раффаэле Палладино, 24-пен (1:0). Уго Кампаняро, 82 (1:1). Жанмарко Феррари, 83 (2:1).Ноаниқ пенальти: Ледиан Мемушай, 44 (П).Четлатишлар: Альберто Аквилани, 73 (П). Леонардо Капецци, 80 (К).

«Сампдория» — «Лацио» 1:2

Голлар: Сергей Милинкович-Савич, 40 (0:1). Марко Пароло, 45 (0:2). Патрик Шик, 89 (1:2).

11 декабрь, якшанба

«Кальяри» — «Наполи» 0:5

Голлар: Дрис Мертенс, 34 (0:1). Марек Ҳамшик, 45 (0:2). Пёрт Зелински, 51 (0:3). Дрис Мертенс, 69 (0:4). Дрис Мертенс, 72 (0:5).

«Аталанта» — «Удинезе» 1:3

Голлар: Дуван Сапата, 45 (0:1). Жасмин Куртич, 47 (1:1). Секо Фофана, 72 (1:2). Сирил Теро, 87 (1:3).

«Болонья» — «Эмполи» 0:0

«Палермо» — «Кьево» 0:2

Голлар: Вальтер Бирса, 14 (0:1). Сержио Пеллисе, 49 (0:2).

«Торино» — «Ювентус» 1:3

Голлар: Андреа Белотти, 16 (1:0). Гонсало Игуаин, 28 (1:1). Гонсало Игуаин, 82 (1:2). Миралем Пьянич, 90+2 (1:3).

«Интер» — «Женоа» 2:0

Голлар: Марцело Брозович, 38 (1:0). Марцело Брозович, 69 (2:0).

12 декабрь, душанба

«Фиорентина» — «Сассуоло» 2:1

Голлар: Никола Калинич, 10 (1:0). Никола Калинич, 40 (2:0). Франческо Ачерби, 76 (2:1).

«Рома» — «Милан» 1:0

Гол: Раджа Найнгголан, 62 (1:0).Ноаниқ пенальти: Мбае Ньянг, 27 (М).

Фото: Livescore.in

Фото: Livescore.in

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда