«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Мессининг исми ва рақами акс этган полиэтилен пакетдан тайёрланган футболка кийиб юрган фотосуратлари туфайли интернетда шуҳрат қозонган Муртазо Аҳмадий исмли олти ёшлик афғонистонлик бола ўзи ишқибоз бўлган футбол юлдузи билан клубнинг Қатар сафари чоғида учрашди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Месси ва Аҳмадий иштирокидаги видеони Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати (2022) ташкилий қўмитаси Twitter’да эълон қилди. Учрашув Доҳада бўлиб ўтди. Аргентиналик футболчи у ерга «Барселона» таркибида маҳаллий жамоага қарши учрашув ўтказиш учун келган эди.
The image the world wanted to see. The six year old boy who dreamed of meeting his hero, #Messi, finally comes true. #FCBinDoha pic.twitter.com/58FWn17b9A
— اللجنة العليا للمشاريع والإرث (@Qatar2023) December 13, 2016
Аҳмадий Месси билан кўришибгина қолмай, у билан бирга майдонга ҳам чиқади.
Twitter’даги саҳифасида ташкилий қўмита БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлигига учрашувни ташкил этишдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)