Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчиси мамлакат жануби-шарқида, Диёрбакир шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Самолёт ҳарбий операциядан қайтаётган пайтда қулади. Учувчи катапультадан фойдаланиб, самолётни тарк этди ва омон қолди.