Буюк Британиянинг афсонавий The Rolling Stones рок-гуруҳининг янги – Blue & Lonesome номли альбоми мамлакатда сотувлар рейтинги пешқадамига айланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сотувнинг биринчи ҳафтасида альбомнинг 106 минг нусхаси сотиб олинди. «Blue & Lonesome’нинг Буюк Британия ва бутун дунё бўйлаб мувффақиятидан хурсанмиз», – деди мусиқий коллективнинг расмий вакили.
Сўнги марта The Rolling Stones бундай муваффақиятни 1994 йили Voodoo Lounge номли альбоми билан нишонлаган эди. Voodoo Lounge «Йилнинг энг яхши рок-альбоми» номинациясида «Грэмми» мукофотига лойиқ деб топилгани.
Маълумот учун, The Rolling Stones 54 йил аввал ташкил топган бўлиб, 1960 йилларда уларнинг асосий рақобатчиси The Beatles гуруҳи бўлган. Ливерпуль шаҳрининг квартетидан фарқли ўлароқ, The Rolling Stones гуруҳи ажралиб кетмади ва ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. «Роллинглар» рок-мусиқа тарихидаги энг муваффақиятли гуруҳлардан бири саналади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)