Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Ахлоқ қўмитаси Жанубий Африка футбол федерацияси (SAFA) собиқ президенти Кирстен Нематанданини футболга оид фаолиятдан 5 йилга четлатди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Бундан ташқари, ФИФА Ахлоқ қўмитаси Зимбабве футбол ассоциацияси собиқ мансабдори Жонатан Мусавенгана ҳамда Того терма жамоаси собиқ устози Банна Чанайлни футбол фаолиятидан умрбод дисквалификация қилди. Бунга сабаб сифатида 2010 йили Жанубий Африкада ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувларида йўл қўйилган қоидабузарликлар кўрсатилган.

Мусавенгана ва Чанайл пора олиш ва коррупцияга оид ишларда айбдор деб топилди. Дисквалификация 8 декабрь куни кучга кирди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди