Европа Чемпионлар Лигасининг сўнгги гуруҳида иштирок этган Туриннинг «Ювентус» клуби уни мағлубиятсиз якунлади.
Сўнгги турда Загребнинг «Динамо» клубини қабул қилган «кекса сенёра» 2:0 ҳисобида муваффақият қозонди.
Гуруҳда иккинчи бўлиши учун «Севилья»га дуранг натижа кифоя эди. Андалусия клуби «Лион»га қарши беллашувда буни уддалади.
Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, 1/8 финалга қуръа ташланаётганда ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритган клублар фақатгина 2-ўрин эгаларига рақиб бўлади. «Реал Мадрид», «Бавария», «ПСЖ», «Манчестер Сити» каби клублар гуруҳни 2-ўринда якунлагани инобатга олинса, улардан бири нимчорак финалдаёқ «Ювентус»га рақиб бўлиб қолиши мумкин.
Европа Чемпионлар Лигаси «H» гуруҳи. 6-тур 7 декабрь, сешанба
Изоҳ (0)