Юнусобод туманида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга кўп қаватли янги уйни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кўп қаватли уй «Бағдод карвон» МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилди.
МЧЖ директори Михаил Овкиннинг таъкидлашича, бир, икки ва уч хоналардан иборат мазкур кўп қаватли уйни барпо этишда унинг муҳандислик-коммуникация тизимлари энг замонавий талабларга жавоб бериши, шовқинни ўтказмаслиги, иссиқликни сақлаши, сейсмобардошлилиги ва бошқа жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. Уйнинг ён-атрофи ободонлаштирилиб, болалар, спорт майдончалари, дам олиш учун айвончалар ҳам қурилган.
«Оилам, фарзандларим шундай кенг, шинам уйда истиқомат қилишидан ғоят мамнунман. Бу юксак эътиборга жавобан биз зиммамиздаги масъулиятли ва шарафли вазифаларни куч-ғайрат билан адо этиб, халқимиз ишончини оқлаймиз», — деди уй соҳиби бўлган ҳарбий хизматчилардан бири — майор Азиз Эгамназаров.
Изоҳ (0)