Янги Зеландия фуқароси, Мельбурнда (Австралия) ўқиётган Ричард Ли янги паспорт олиш мақсадида интернет орқали керакли ҳужжатлар ва улар билан бир қаторда расм топширган эди. Аммо компьютер тизимида бузилиш кузатилди, деб хабар беради Meduza.
Автоматлаштирилган тизим Лининг кўзлари ёпиқ деб ҳисоблаб, фотосурат талабга жавоб бермайди деган хулосага келди ва уни қайтарди.
Лининг дўсти, австралиялик дижей Mashd N Kutcher тизимнинг жавоби акс этган скриншотни Facebook’да чоп этди.
Лининг ўзи бўлиб ўтган воқеани ҳақоратли эмас, кулгили деб ҳисобламоқда. У янги паспортга ариза қабул қилиниши учун бир неча бор қайта суратга тушди.
Изоҳ (0)