Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев овоз бериш учун 4 декабрь куни Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги 132-сайлов участкасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Foto: Alisher Azimov / “Daryo”

Фото: Алишер Азимов / «Дарё»

Шавкат Мирзиёев сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюрди.

Foto: Alisher Azimov / “Daryo”

Фото: Алишер Азимов / «Дарё»

Ушбу сайлов участкасида жами 2352 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Айни пайтда бу ерда сайловчилар фаол тарзда овоз бермоқда.

Foto: Alisher Azimov / “Daryo”

Фото: Алишер Азимов / «Дарё»

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.

Foto: “Daryo” / Alisher Azimov

Фото: «Дарё» / Алишер Азимов

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрда бошланиб, 2 декабрга қадар ўтказилган муддатидан олдин овоз беришда 117 902 киши қатнашди. Давлат раҳбари сайловида жами 20 миллиондан ортиқ киши иштирок этади.