Ўзбекистон Президенти сайлови куни, яъни, 4 декабрь санасида Тошкент метрополитенидан фойдаланиш барча йўловчилар учун бепул бўлади.
Бу ҳақдаги эълоннинг метрополитендаги жетон харид қилиш кассаларига осиб қўйилгани борасидаги расм Facebook’даги «Maslahat.uz» гуруҳига қўйилган. Қайд этиш керак, шу йилнинг 28 октябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг тузилмаси янгиланиб, Тошкент метрополитени унинг тасарруфига киритилганди.
Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг учта йўналиши бор бўлиб («Ўзбекистон», «Чилонзор», Юнусобод»), унинг умумий узунлиги 39 километрни ташкил қилади. Метрополитендан ҳар куни 200 мингга яқин йўловчи фойдаланади.
«Дарё» мобил мухбири 60-автобус чиптачисига асосланиб, 4 декабрь куни автобусларнинг ҳам бепул бўлиши ҳақида маълумот берди. Бироқ «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ходими билан боғланилганида, ташкилотда бундай маълумот йўқлиги қайд этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)