Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун норвегиялик Магнус Карлсен ва россиялик Сергей Карякин ўртасида Нью-Йоркда ўтказилаётган беллашув шунга ўхшаш аввалги мусобақаларнинг барча рекордларини янгилади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов «Интерфакс»га маълум қилди.
«Карлсен–Карякин ўртасидаги ҳар бир партияни 217 мамлакат ва ҳудуд вакиллари кузатиб бормоқда. Бу ҳақиқий рекорд», – деди Илюмжинов.
ФИДЕ президентининг айтишича, Карлсен–Карякин ўртасидаги партиялар трансляция қилинадиган сайтга 3 миллион нафардан ортиқ киши киради.
Маълумот учун, 26 ёшли Сергей Карякин жаҳон чемпионлиги учун даъвогар саналади. Норвегиялик 26 ёшли Магнус Карлсен эса амалдаги жаҳон чемпиони. 12 партиядан иборат баҳсларда ғолиб номи аниқланмади. Ўзаро ўйинларда 6:6 ҳисоби қайд этилди.
Жаҳон чемпиони номини аниқлаш учун 30 ноябрь куни тай-брейк ўтказилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)