Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Латвиянинг Cleantech Latvia нодавлат ташкилотини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Фото: Cleantech Latvia

Фото: Cleantech Latvia

Штаб-квартираси Ригада жойлашган ва 2006 йилда фаолиятини бошлаган ташкилот экологик тоза технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришда жорий этишга ихтисослашган бўлиб, Латвия биотехнологиялар ассоциацияси унинг таъсисчиси ҳисобланади. Европа минтақавий ривожланиш фонди ҳамда Латвия инвестициялар ва тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади.

Cleantech Latvia Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, халқ ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида илғор «яшил» технологияларни жорий этиш борасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Ҳозирда нодавлат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда сув ресурсларини бошқариш, энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергетикани кенг жорий этиш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга киришди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар