Mercedes GP AMG жамоаси пойгачиси Нико Росберг фаолиятида илк бор «Формула-1» чемпиони бўлди. Бу ҳақда «Интрефакс» хабар бермоқда.
Германиялик пойгачи Абу-Дабидаги Гран-прида маррага иккинчи бўлиб келган бўлса-да, 21 босқичдан иборат чемпионат якунига кўра барчадан кўп — 385 очко жамғарди.
Нико Росбергнинг жамоадоши – британиялик Льюис Хэмилтон сўнгги босқичда ғалабага даъвогарлик қилганди.
Аммо Росбергнинг очколари захираси ҳамда Хэмилтонни таъқиб қилган техник муаммолар унинг тўрт карра «Формула-1» чемпиони бўлишига имкон бермади ва у якунда 380 очко билан 2-ўринни эгаллади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)