Украина пойтахти Киевдаги Жанубий кўприкда қутқарувчилар туғилган кунни нишонлаш учун кўприкнинг устунларига чиқиб олган 19 кишини қутқариб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, йигитлардан бирининг туғилган куни бўлгани боис у 18 нафар дўсти билан кўприк устунларига чиқиб олган. Аммо кейин улар туша олмаган.
Йигитларни пастга тушириш учун қутқарувчилар альпинистларнинг қуролларидан фойдаланди. Шундан сўнг жамоа полиция ходимларига топширилди.
Изоҳ (0)