26 ноябрь, шанба куни Камчаткадан ташриф буюрган 35 ёшли фуқаро Москванинг Кремль майдони атрофида юриб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи бўлди. Пойтахт меҳмони дастлаб ички ишлар идорасига олиб борилди, қисқа суҳбатдан сўнг эса руҳий хасталиклар клиникасига етказилди, деб хабар беради «MK.ru».
Камчатка ўлкасининг Елизово шаҳрида туғилиб ўсган Виталий исмли эркак ўша куни эрталаб Москвага етиб келди. Унинг ҳуши ўзида бўлмагани, елкалари кесилиб, қонаётган боис у ташқи кўриниши билан бошқаларни ваҳимага солди, шу боис ўткинчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақирди.
Виталий баланд овозда Путиннинг олдига келганини, давлат раҳбарининг ўғли эканлигини эълон қилган. Полиция жамоат тартибини бузганлиги учун эркакни идорага олиб боришга мажбур бўлди.
Клиникада Виталийга шизофрения ташхиси қўйилди.
Изоҳ (0)