Беларуслик босқон улоқтирувчи Оксана Менькова Пекин–2008 Олимпия ўйинлари олтин медалидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Менкованинг допинг намунаси қайта текширилгач, унинг таркибида тақиқланган туринабол ва оксандролон моддалари аниқланди.
Шунингдек, Пекин–2008 ва Лондон–2012 Олимпия ўйинларининг оғир атлетика бўйича чемпиони қозоғистонлик Иля Илин ҳар икки олтин медалидан, Пекин–2008 нинг ядро улоқтириш бўйича иккинчи ўринни эгаллаган беларуслик Наталья Михневич кумуш медалидан маҳрум қилинди.
Халқаро олимпия қўмитаси томонидан допинг намуналарининг қайта текширувидан сўнг жами 98 спортчида тақиқланган препаратлар аниқланди. Шулардан 60 нафари Пекин–2008 да, 38 нафари Лондон–2012 да иштирок этган.
Қайд этиш жоиз, қайта текширувдан сўнг Пекин–2008 ва Лондон–2012 Олимпия ўйинларининг 23 совриндорида допинг аниқланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)