Испаниянинг «Барселона» жамоаси «Реал»га қарши баҳсдан сўнг аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига фаолиятининг охирига қадар мўлжалланган шартнома таклиф этмоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Барселона» раҳбарияти клубнинг охирги йиғилишида Месси билан шартномани ҳар қандай йўл билан узайтиришга кўрсатма берди. Таъкидланишича, «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу футболчининг отаси Хорхе Месси билан телефон орқали мулоқот қилди.
Клуб президенти ва Мессининг отаси ўртасидаги учрашув 3 декабрь куни, Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши учрашувдан сўнг бўлиб ўтади. Янги келишувнинг асосий шарти Месси фаолиятини «Барса»да якунлаши бўлади. Мессининг молиявий эҳтиёжлари асосий ўрин тутмайди, негаки клуб раҳбарияти уни сақлаб қолиш учун ҳар қанча маблағ сарфлашга тайёр.
Айтилишича, Месси вазиятдан хабардор, аммо якуний қарорни ҳали қабул қилмади.
Изоҳ (0)