Тошкентда бир неча дақиқа ичида иккита кучсиз ер силкиниши сезилди
25 ноябрь, жума куни кечки соатларда Тошкентда кучсиз ер силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда «Дарё»га «Тошкент» сейсмик станцияси хабар қилди.
Маълумотларга қараганда, маҳаллий вақт билан соат 19:19 ва 19:25 да иккита кучсиз силкиниш рўй берди.
Табиий офат эпицентри Тошкентдан 410 километр узоқда, Хитой ҳудудидаги Урумчи шаҳри яқинида бўлган. Тошкент ҳудудига 3 балли, Фарғона водийсига 3–4 балли импульслар етиб келган. Эпицентрда зилзила магнитудаси 5,6 ни ташкил этган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар