Россиянинг Кабардин-Болқор Республикасидаги Баксана шаҳрида 8-синф ўқувчиси машғулотлар чоғида қуёш ўрилмасидан зарба еб, оламдан ўтди. Бу ҳақда, республика прокуратурасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
22 ноябрь куни спорт мажмуасидаги машғулотлар чоғида ўқувчи зарба еган, бунинг оқибатида унинг юраги уришдан тўхтаган. 2002 йилда туғилган боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Туман марказий шифохонасида боланинг жони узилди. Прокуратура воқеа юзасидан тафтишларни бошлаб юборди.
Номи келтирилмаётган мактаб ўқувчиси каратэ секциясига 2012 йилдан буён қатнагани маълум.
Изоҳ (0)