Франция президенти Франсуа Олланд италиялик таниқли актриса Моника Беллуччини Фахрий легион ордени билан тақдирлади. Тантанали маросим Елисей саройида бўлиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Фахрий легион ордени кавалери бўлиш ғурурини туйганимдан мамнунман», — деб ёзди актриса Instagram’даги саҳифасида.
Фахрий легион ордени 1802 йилда Франция Республикасининг Биринчи консули Наполеон Бонапарт томонидан таъсис этилган. Унинг тақдим этилиши Францияда давлат томонидан алоҳида хизматларнинг эътирофи сифатида баҳоланади.