Испаниянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси бешинчи тури якунларига кўра ҳафта ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Овоз бериш УЕФАнинг расмий сайтида бўлиб ўтди. Аргентиналик форвардга респондентларнинг 46 фоизи овоз берди. Месси Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Ройсдан 3 фоизлик фарқ билан устун келди.
«Барса»нинг «Селтик»ка қарши кечган баҳсида Месси дубль муаллифига айланди. Марко Ройс эса «Легия» дарвозасига (8:4) учта тўп киритди.
Учинчи поғонани «Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан эгаллади. У тур доирасида «Спортинг»га қарши кечган учрашувда (2:1) ҳисобни очган эди.
Изоҳ (0)