Россиянинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири, порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган Алексей Улюкаевни коррупционер дейиш учун аввал суд ҳукмини кутиб туриш лозим. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Унинг фикрича, суднинг якуний қарори чиққунига қадар Улюкаев воқеасини коррупцион ҳодиса деб аташ нотўғри.
Бутунроссия ижтимоий фикрни ўрганиш маркази ўтказган сўров якунларига кўра, респондентларнинг кўпчилиги Улюкаевнинг ҳибсга олинишини коррупцияга қарши кураш эмас, балки юқори давралардаги ҳисоблашув деб тушунади.
Шу ҳақдаги саволга жавоб бераркан, Песков воқеанинг коррупцион жиҳати ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)