Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ва Колумбия инқилобий қуролли кучлари гуруҳи етакчиси Родриго Лондоньо Эчеверри 24 ноябрь, пайшанба куни янги тинчлик битимини имзолади. Бу ҳақда AFP маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
26 сентябрь куни Колумбия ҳукумати ва Колумбия инқилобий қуролли кучлари Картахена шаҳрида ярим аср давом этган ички қуролли можарони тўхтатиш ва барқарор тинчлик ўрнатиш ҳақидаги келишувни имзолаган эди. Бироқ 2 октябрь куни Колумбияда тинчлик битими юзасидан бўлиб ўтган референдумда жуда кам фарқ билан мазкур ҳужжатга қарши бўлганлар ғолиб бўлди.
Умберто де ла Калье бошчилигидаги ҳукумат делегацияси мухолифатнинг ҳужжат матнига ўзгартириш киритиш ҳақидаги барча таклифларини тўплаб, Гаванага йўл олди. У ерда 13 ноябрь куни Инқилобий қуролли кучлар билан янги келишув имзоланди.
Колумбия ҳукумати ва Инқилобий қуролли кучлари ўртасидаги қуролли можаро 1960 йилларда бошланган эди. Ушбу вақт давомида 200 мингдан ортиқ одам унинг қурбонига айланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)