Франциянинг Тулуза шаҳрида мавжуд A350 самолётларининг энг йирик версияси бўлмиш икки моторли Airbus A350-1000 ҳавога кўтарилди. Парвоз Airbus компаниясининг Тулузадаги аэродромидан амалга оширилди, деб хабар беради «РБК» Reuters’га асосланган ҳолда.
24 ноябрнинг эрталабки соатларида самолёт уч соатлик парвозни амалга оширди. Парвозни янги авиалайнерни яратиш бўйича 356 миллион долларлик лойиҳага инвестиция киритган авиакомпаниялар раҳбарлари кузатиб турди.
She's in the skies! Congratulations @Airbus - we just witnessed the first ever take off of the #A350-1000 here in Toulouse. #A350FF ✈️ pic.twitter.com/dFesNjPZRH
— Alex Macheras (@AlexInAir) November 24, 2016
Ҳавога кўтарилган самолёт қиш ойларида интенсив синовлардан ўтказиладиган уч намунадан биридир. Самолётлар 2017 йилнинг иккинчи ярмидан фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Янги ҳаво кемасини биринчи бўлиб Qatar Airways авиакомпанияси эксплуатацияга киритади.
Изоҳ (0)