Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 октябрда Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан тозалаш бўйича операция бошланганидан буён ушбу ҳудудда мажбурий кўчган одамлар сони 60 минг кишига етди ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси тарқатган баёнотда айтилади, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Қочқинларнинг тўртдан уч қисми Мосулдан шарқдаги ва жанубдаги — Найнава, Анбар ва Арбилдаги лагерларда қўним топди, қолганлар эса қабул қилаётган жамоалар ва жамоатчилик биноларида истиқомат қилмоқда.

Гуманитар агентликлар 45 минг қочқинни лагерларга жойлаштирди, яна 47 минг кишилик жойлар борлиги айтилмоқда. Қўшимча тарзда яна 453 минг кишини жойлаштириш мақсадида бошқа жойларда ҳам қурилиш ишлари жадаллаштирилмоқда, деб таъкидланади баёнотда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)