Суриянинг Алеппо шаҳрида жангарилар томонидан митингнинг ўққа тутилиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда журналистларга Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал майор Игорь Конашенков маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Воқеа ал-Амрия ва ал-Фардус туманларида рўй берди.
Конашенковнинг маълумотларига кўра, ҳафта давомида Алеппонинг террорчилар қўлидаги ҳудудларида 11 митинг кузатилган.
Изоҳ (0)