• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

    Ван И. Фото: Wikipedia

    Ван И. Фото: Wikipedia

    Шавкат Мирзиёев меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани ва қўллаб-қувватлагани учун Хитой раҳбариятига, шахсан ХХР Раиси Си Цзиньпинга самимий миннатдорлик билдирди. Хитой ташқи ишлар вазирининг Самарқандда бўлиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиргани Биринчи Президентга юксак эҳтиром ифодасидир.

    Самимий ва хайрихоҳлик руҳида ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

    Томонлар Ислом Каримовнинг 2015 йилда Хитойга ҳамда Си Цзиньпиннинг 2016 йилда Ўзбекистонга ташрифлари ўзаро англашув ва ишончга асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлагани, икки тарафлама манфаатли ҳамкорликка янги суръат бағишлаганини алоҳида қайд этди.

    Икки давлат мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотларга алоҳида аҳамият қаратади. Бу амалиётни келгусида ҳам давом эттириш, 2017 йилда навбатдаги учрашувларни ўтказишга келишиб олинди.

    Ван И жорий йил июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва унинг натижаларига яна бир бор юксак баҳо берди. Мамлакатларнинг ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ҳамкорлигини давом эттиришдан томонлар бирдек манфаатдор экани таъкидланди.

    Ўзбекистон–Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ва унинг таркибида фаолият юритаётган еттита ихтисослашган қуйи қўмиталар доирасида амалга оширилаётган ишлар самаралари қайд этилди.

    Икки томонлама, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик кўплаб масалалар бўйича фикр алмашишнинг самарали механизмига айланган ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги йиллик сиёсий маслаҳатлашувлар ўзаро ҳамкорликнинг муҳим бўғини ҳисобланади.

    Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техникавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва сармоявий шерикларидан биридир. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан, Ўзбекистондаги устувор лойиҳаларга жалб қилинган Хитой инвестициялари ва кредитлари ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошади.

    Хитой компаниялари ва банклари иштирокида Ўзбекистонда Қамчиқ довони орқали 19 километрлик темир йўл туннелини ишга тушириш, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи ва Қўнғирот сода заводини қуриш, Хоразм вилоятида замонавий экскаватор ва бульдозерлар ишлаб чиқариш, телекоммуникациялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш сингари саноат ва инфратузилма ривожи учун муҳим лойиҳалар, шунингдек, «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида инвестициявий лойиҳалар амалга оширилган.

    Бугунги кунда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси шиналари ва конвейер лентаси ишлаб чиқариш заводини ҳамда «Навоийазот» акциядорлик жамияти негизида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш каби муҳим инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Энергетика, нефть-газ, ирригация ва мелиорация соҳаларида, инфратузилмаларни модернизация қилиш борасида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳалар тайёрланмоқда.

    Икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон–Хитой маданий-гуманитар алоқаларига ҳам юқори баҳо берилди.

    Ван И самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Хитой раҳбарияти Ўзбекистон билан икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келадиган барча истиқболли йўналишлар бўйича шерикликни бундан буён ҳам фаол ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан, Ўзбекистон ва Хитойнинг барқарорлиги, хавфсизлиги, изчил ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлидаги ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, Хитой халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

    12.11.2016, 20:29   Изоҳ (0)   12903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 13 ноябрь куни ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

    12.11.2016, 15:27

    Навоий 11 ноябрь куни Ўзбекистон вилоят марказлари орасида энг илиғи бўлди

    12.11.2016, 14:35

    Халқаро экспертлар Ўзбекистонда президентлик сайловлари юксак даражада ўтказилишига ишонч билдирмоқда

    12.11.2016, 11:49

    Ўзбекистонлик талаба ва ўқувчилар учун беш кунлик чегирма, Ўзбекистон Президенти сайловида «оилавий» овоз беришга қарши кураш, «Красава» ва куннинг бошқа қизиқарли...

    11.11.2016, 19:22

    Ҳотамжон Кетмонов Жиззахдаги учрашувда бино ва иншоотларни ногиронлар киришини ҳисобга олган ҳолда хатловдан ўтказишни таклиф этди

    11.11.2016, 15:04

    Хитой Фанлар академияси профессори Ю Лу: Ўзбек ёшларининг илм соҳасидаги ютуқлари ҳақида ҳали кўп эшитишимга ишонаман

    11.11.2016, 14:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.