Британиялик хонанда Дэвид Боуига тегишли санъат асарлари коллекциясига мансуб 200 дан ортиқ лот Sotheby’s аукционида 11 ноябрь, жума куни харидорларини топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Иккинчи кундаги савдолар 10 соатдан ошиқ давом этди. Натижада жами қўшиқчи эгалик қилган санъат асарларидан 350 дан ортиғи сотилди. Икки кун давомида аукционга келиб тушган маблағ 32,9 миллион фунт стерлингни (41,1 миллион доллар) ташкил этди.
Интернетда савдоларга 26,5 минг киши қизиқиш билдирди, бевосита савдоларда иштирок этиш учун 1,7 мингдан ортиқ харидор келди. Сотувлар бошланишидан аввал анъанавий тарзда ўтказиладиган лотлар кўргазмасига 50 мингдан ошиқ санъат мухлиси ташриф буюрди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)