Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда 6 ноябрь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.

Фото: Facebook / «Молодая фотография Узбекистана» / Юлия Галушина

Фото: Facebook / «Молодая фотография Узбекистана» / Юлия Галушина

Хабар беришларича, 6 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида -7...-2 даража совуқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -2...+3 даража, Фарғона водийси вилоятларида -2...+5 даража, Тошкент шаҳрида 0...+2 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +1...+6 даража, қолган ҳудудларда 0...+5 даража илиқ бўлади.

Якшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +2...+7 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8...+13 даража, Фарғона водийси вилоятларида +9...+14 даража, Тошкент шаҳрида +14...+16 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +13...+18 даража, қолган барча ҳудудларда +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет»нинг алоҳида қайд этишича, 6 ноябрга ўтар кечаси ва 6 ноябрь куни кундузи Фарғона водийси вилоятларида туман тушиши эҳтимоли бор.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар