Туркия самолётлари «Фрот қалқони» операцияси доирасида охирги сутка мобайнида ИШИД гуруҳининг шимолий Суриядаги 90 га яқин объектини йўқ қилди, шунингдек, саккиз жангарини йўқ қилди, уч нафарини зарарсизлантирди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, «Сурия озод армияси» жангчилари Ахтарин вилояти жанубидаги аҳоли яшаш пунктларидан бирини ИШИДдан қайтариб олишга муваффақ бўлган. Операция чоғида тўрт жангчи ҳалок бўлди, ўн нафари яраланди. Туркия қўшинларида ҳалок бўлганлар йўқ.
Операция бошланганидан буён «Сурия озод армияси» кучлари 170 аҳоли яшаш пункти, жами 1,35 минг квадрат километр ҳудудда ўз назоратини ўрнатди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)