Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Индонезияда Малайзия кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди. Бу ҳақда, The Indian Express нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: BNPB

Фото: BNPB

Аввалроқ 21 киши ҳалокат қурбони бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Манбанинг таъкидлашича, қутқарувчилар бедарак йўқолган деб ҳисобланган кишиларнинг жасадини аниқлади.

2 ноябрь, чоршанба куни Малайзиянинг Жохор-Бару портидан Индонезияга йўл олаётган ҳамда бортида 90 нафарга яқин ишчи бўлган кема Батам ороли яқинида ҳалокатга учради. Гувоҳларнинг айтишича, кема шиддатли шамол ва кучли тўлқинлар оқибатида ағдарилган.

Хабарда қайд этилишича, кема денгизга ноқонуний равишда чиққан ва унинг бортидаги ишчиларда ҳужжатлар бўлмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди