Тошкентдаги Қатортол кўчасининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли («Шуҳрат» чорраҳаси) оралиғидаги қисмида футуристик руҳдаги пиёдалар йўлкаси пайдо бўлди. Унинг суратлари Facebook’даги «Молодая фотография Узбекистана» гуруҳида эълон қилинган.

Foto: Facebook / “Molodaya fotografiya Uzbekistana” / Poul Yak

Фото: Facebook / «Молодая фотография Узбекистана» / Poul Yak

Таъмирдан чиқарилган йўлкага анъанавий скамейкалар, урналар ўрнатилган. Бироқ йўлка бўйлаб ўрнатиб чиқилган ёриткичлар унга футуристик кайфият бағишлаган.

Foto: Facebook / “Molodaya fotografiya Uzbekistana” / Katerina Klipinina

Фото: Facebook / «Молодая фотография Узбекистана» / Katerina Klipinina

Йўлка ким, қайси ташкилот томонидан таъмирдан чиқарилгани маълум қилинмаган.

Foto: Facebook / “Molodaya fotografiya Uzbekistana” / Katerina Klipinina

Фото: Facebook / «Молодая фотография Узбекистана» / Katerina Klipinina

Бир гуруҳ фойдаланувчилар шаҳарнинг бошқа қисмларида ҳам шундай янгиликлар қилиш зарурлигини таъкидлаган бўлса, бошқа фойдаланувчилар бу чироқлар яхши ёритмаслигидан шикоят қилган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.