“Тадамон қирғини”. Сурияликлар қатлиом қилинган ва ажал ўрасига ташланган кун йиллар ўтиб қандай фош этилди?
Сурия хавфсизлик кучлари Башар Асад режими даврида разведкачи бўлган ва Дамашқнинг Тадамон туманида 40 нафардан ортиқ тинч аҳолини отиб, жасадларини чуқурга ташлаган Амжад Юсуфни қўлга олди. 2013 йили содир этилган ушбу жиноят 2022 йилгача сир сақлаб келинди. Амжаднинг ўз халқига қарши жинояти “аёл макри” ёрдамида фош этилди.