Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тинч океани оролларида истиқомат қилувчи инсонлар ДНКси текширилганида, уларда номаълум манбага оид генетик материал штаммлари топилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

Шу пайтга қадар қадимги Homo Sapiens одамлари неандерталлар ва Денисово одамлари билан чатишган, деган қараш мавжуд эди. Янги маълумотлар асосида олимлар бизга номаълум бўлган учинчи тур ҳам бугунги одамларнинг тўғридан-тўғри аждодлари билан чатишганини тахмин қилмоқда.

Nature журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, Папуа-Янги Гвинеяда ҳамда Австралия шимоли-шарқида истиқомат қилувчи одамлар фанга номаълум, қирилиб кетган инсон турининг ДНКсидан оз миқдорда штаммлар сақлаб қолган. Топилган ДНК излари Денисово одамлариникини эслатади, лекин, шунга қарамай, олимлар бу гоминидларнинг алоҳида тури, деган хулосага келди.

2012 йилда ҳам бир гуруҳ олимлар Африкадаги инсонлар ДНКсида қирилиб кетган номаълум бир гоминид генларининг излари борлиги ҳақидаги тахминни илгари сурган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)