Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Стадиони таъмирланаётган Қаршининг «Насаф» футбол клуби Олий Лигада қолган икки уй учрашувини Ғузор шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда «аждарлар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Voha.uz»

Фото: «Voha.uz»

Олий Лига 28-тури доирасидаги учрашувда «Насаф» Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан куч синашади. «Насаф»га тегишли «Марказий» стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли, бўлажак ўйин Ғузор шаҳрида ўтказилади.

Хабарда таъкидланишича, «Насаф» – «Нефтчи» учрашуви 4 ноябрь, жума куни «Шўртан» клубига тегишли «Ғузор» марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00 да бошланади.

Шунингдек, «Насаф»нинг Олий Лигадаги охирги, 30-турдаги Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши учрашуви ҳам Ғузорда ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди
Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари “кенг миқёсли” қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди