Венесуэла Миллий ассамблеяси давлат раҳбарининг импичментини эълон қилиш имконини берувчи ваколатга эга эмас. Бу ҳақда республика бош прокурори Луис Ортега Диас Venevision телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ ушбу ҳафта мухолифат томонидан назорат қилувчи мамлакатнинг қонунчилик органи президент Николас Мадурога нисбатан импичмент жараёнини бошлаш ва парламент комиссияси давлат раҳбарининг лавозимидан кетиши ҳамда жиноий ва сиёсий жавобгарликка тортилиш эҳтимолини ўргана бошлаши учун овоз берган эди.
«Венесуэлага нисбатан импичмент жараёни мавжуд эмас, президентга нисбатан ҳатто ишончсизлик вотумини ҳам илгари суриш мумкин эмас. Бундай жараён вице-президентлар ёки вазирларга нисбатан амал қилиши мумкин. Бироқ президентга қарши эмас, чунки бунга конституция йўл қўймайди», — деб таъкидлади Ортега Диас.
Унинг сўзларига қараганда, давлат раҳбарига нисбатан дастлабки суриштирув фақат бош прокуратура ва унинг бошлиғи томонидан Олий суд пленумининг иштирокида ўтказилиши мумкин.
Изоҳ (0)