БМТ бош котиби Пан Ги Мун Суриянинг Алеппо шаҳрида жойлашган мактабнинг ўққа тутилишини кескин танқид остига олди. Унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистлар билан мулоқотда бу каби атайлаб уюштирилган ҳужумлар ҳарбий жиноят деб ҳисобланиши мумкинлигини таъкидлади, деб хабар беради «ТАСС».
«Бу жиноятлар айбдорлари жавобгарликка тортилиши лозим. Бош котиб Суриядаги вазиятни кўриб чиқишни Халқаро жиноий судга топшириш ҳақидаги Хавфсизлик Кенгашига қаратилган чақириғини такрорлайди», — деди Дюжаррик.
Изоҳ (0)