Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10–15 октябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган анъанавий «Муғом» халқаро фестивалида Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 18-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мафтуна Абдумухторова 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мафтуна Абдумухторова. Фото: ЎзА

Мафтуна Абдумухторова. Фото: ЎзА

Дунёнинг кўплаб давлатларидан истеъдодли ёшлар иштирок этган фестивалда Мафтуна ижросидаги миллий мақом қўшиқлари мухлислар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

«‘Муғом’ халқаро фестивалида Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмасликларини яна бир бор намойиш этганимиздан хурсандмиз, — деди Мафтуна. — Айниқса Увайсий ғазали билан айтиладиган ‘Токай’ қўшиғи барчанинг олқишига сазовор бўлди».

Энди 13 ёшни қаршилаган Мафтуна бунга қадар ҳам қатор танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда