Тинч океанини ёлғиз кесиб ўтаётган таниқли хитойлик сайёҳ Го Чуань Гавайи ороллари яқинида бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сайёҳни қидириш учун Гонолулу шаҳридан ҳаво кемаси йўлга чиқди. Аммо қутқарувчилар Го Чуаннинг тримаранидан узилиб тушган елканнигина аниқлай олди. У билан алоқага чиқишга бўлган барча уринишлар муваффақиятсиз якунланди.
Го Чуань 20 октябрь куни Сан-Францискодан елканли тримаранда йўлга чиққан эди. У Тинч океанини ёлғиз кесиб ўтиш бўйича янги рекорд ўрнатиб, саёҳатни Шанхайда якунламоқчи эди.
Изоҳ (0)