Гиннесс рекордлар китоби вакиллари АҚШнинг Флорида штатидаги Брандентон шаҳри океанариумида дунёдаги энг кекса ламантинни аниқлади. Снути лақабли жониворнинг ёши 68 да бўлиб, у бутун умр маҳаллий ҳовузда яшаган, деб хабар беради «Вести.ru».
Кекса ламантиннинг ҳаёти ҳақидаги видеоролик Гиннесс китобининг YouTube’даги расмий каналида эълон қилинди.
Снути 1948 йилнинг 21 июль куни дунёга келган. У кўпдан буён шаҳарнинг энг диққатга сазовор жониворларидан бирига айланган.
Флорида ламантинлари 4,5 метрдан ортиқ узунликка эга бўлиши мумкин. Илгари улар гўшти ва ёғи учун овланган, ҳозирги пайтда эса ушбу жониворларни овлаш тақиқланган.
Изоҳ (0)