Етим қолган тойчоқ унга онасини йўқотган вақти совға қилинган бахмал айиқ билан бирга ухлайди, дея хабар бермоқда Meduza.
Бриз лақабли тойчоқ Англиянинг Девон графлигида жойлашган The Mare and Foal Sanctuary қўриқхонасида яшайди.
Тойчоқ дунёга келганидан бир неча соат ўтиб, онаси ундан воз кечган. Тойчоқни маҳаллий фермерлар топиб олиб, қўриқхонага олиб келган.
Бриз руҳий жароҳатдан кейин ўзини тиклаб олиши учун қўриқхона ходимлари унга Баттонс номини олган улкан бахмал айиқ совға қилган.
Митти Бриз ўйинчоқнинг устида ухлар ва ўзини хавфсиз ҳис қиларди.
Орадан уч йил ўтиб, ўйинчоқ айиқчадан бир неча баробар катталашиб кетган бўлса-да, Бриз ҳали ҳам Баттонс билан бирга ухлайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)