«Валенсия» футбол клуби мухлисларидан бири «Барселона»га қарши Испания чемпионати 9-тур ўйинида голни нишонлаётган каталонияликлар томон сув идишини улоқтириб, Неймар ва Луис Суаресни аниқ нишонга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Учрашув якунида Лионель Месси пенальтидан унумли фойдаланиб, «Барселона»га ғалаба олиб келган гол муаллифи бўлди. Голни нишонлаш вақтида рақиб жамоа мухлиси сув идишини каталонияликлар томон улоқтирди ва Неймар билан Суаресни пойлади.
Учрашув «Барселона»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Месси дубл муаллифига айланди.
Изоҳ (0)