Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов ўз маърузасида қўшни мамлакатларга нисбатан очиқ ва прагматик сиёсат юритиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Маърузанинг тўлиқ матни партия расмий сайтида чоп этилди.

Фото: Халқ демократик партияси матбуот хизмати

Фото: Халқ демократик партияси матбуот хизмати

«Қўшни мамлакатларга нисбатан очиқ ва прагматик сиёсат юритиш, улар билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ва фойдали ҳамкорликни ривожлантириш, минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш, Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташаббусларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттириш ниҳоятда муҳим масаладир», — деди у ўз чиқишида.

«Ташқи сиёсий фаолиятнинг муҳим вазифаси бу Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш вазифаларини ҳал этишдаги фаол ва ташаббускор иштирокидир. Ушбу мақсадларда Марказий Осиё мамлакатлари, дунёнинг бошқа давлатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар билан терроризм, экстремизм, наркотрафик, одам савдоси ва бошқа таҳдидларга қарши кураш масалалари бўйича ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва кучайтириш зарур», — қўшимча қилди Ҳотамжон Кетмонов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда