Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар қилинди.
«Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли, ушбу соҳада бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)