АҚШда енгил атлетика бўйича уч карра жаҳон чемпиони, спринтер Тайсон Гэйнинг 15 ёшли қизи Тринити ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кентукки штатининг Лексингтон шаҳри полициясининг маълум қилишича, шаҳардаги ресторанлардан бирининг автотураргоҳида отишма содир бўлди. Гувоҳларнинг таъкидлашича, отишма иштирокчилари иккита ҳар хил машина ичида бўлган.
Полиция ходимлари машиналардан бирини қўлга олди ва ичидаги икки кишини сўроқ қилиш мақсадида полиция маҳкамасига жўнатди.
Отишма вақтида уч марта яраланган Тринити Гэй кейинроқ Кентукки Университерининг тиббиёт марказида ҳалок бўлди. Ўз навбатида, АҚШлик 34 ёшли спортчининг агенти Марк Уэтмор Тринити вафот этганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)